| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
бошқа нарсаларни суғурта қилдириш, деб номлаш одамларга бу ишни чиройли қилиб кўрсатишдир, холос. Аслида эса ҳаёт суғурта қилдирилмайди, балки у ўлгач, болалари, хотини, бошқа меросхўрлари ёки ўзи тайинлаган шахс ё жамоанинг муайян маблағга эга бўлиб қолиши кафолатланади, холос. У товарни ҳам, машинани ҳам, мулкни ҳам, бошқани ҳам эмас, балки уларга талофат етганида нарсанинг ўзини ёки пулини тўлатишни суғурта қилдиради. Демак, у аслида, ҳаёт ёки мулкнинг кафолати эмас, балки нарса йўқолган ёки унга талофат етган пайтда тўлатиш эвазига маълум маблағни ўзи ёки бошқа одам қўлга киритишининг кафолатидир. Суғуртанинг воқеи - мана шу. Агар у синчиклаб текширилса, икки жиҳатдан ботиллиги аён бўлади:
Биринчидан, у битимдир. Чунки у икки тараф ўртасидаги келишувдир. Таклиф ва қабулни ҳам ўз ичига олади. Таклиф суғурта қилдирувчи тарафидан, қабул эса ширкат тарафидан бўлади. Бу битим шаръан дуруст бўлиши учун битимнинг шаръий шартларини ўз ичига олиши лозим. Олса дуруст бўлади, олмаса - йўқ. Шаръан битим нарсанинг ўзи ёки манфаат асосига тузилиши лозим. Шундай тузилмаса, у ботил бўлади. Чунки у уни шаръий битимга айлантирувчи нарсага асосан тузилмаяпти. Бундан ташқари шаръан битим ё савдо, салам, ширкат каби эвазли нарсага, ё ҳадя қилиш каби эвазсиз нарсага, ё ижара каби эвазли манфаатга ёки орият каби эвазсиз манфаатга асосан тузилади. Хуллас, шаръан битим нарсага биноан тузилади. Суғурта битими эса нарсанинг ҳам, манфаатнинг ҳам асосида тузилмаган. У мажбурият, яъни кафолатлаш асосида тузилган битимдир. Мажбурият ёки кафолат эса нарса ҳам, манфаат ҳам ҳисобланмайди. Чунки у ишлатилмайди, фойдаланилмайди, ижарага ҳам, ориятга ҳам берилмайди. Шу мажбуриятга асосланиб молни қўлга киритиш манфаат ҳисобланмайди. У бор-йўғи муомаланинг қолдирган изи, холос. Суғурта битими нарсанинг ҳам, манфаатнинг ҳам асосида тузилмагани учун ботил битимдир. Чунки унда шаръий битимнинг шартлари тўла топилмаяпти.
Иккинчидан, ширкатнинг махсус шартлар остида суғурта қилдирувчига аҳд бериши кафолат қабилидандир. Унинг шаръий кафолат бўлиши учун кафолат хусусидаги шаръий шартлар унда топилиши керак. Топилса дуруст бўлади, топилмаса - йўқ. Шариатдаги кафолатга назар ташланса, қуйидагилар аён бўлди:
30-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|